Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди. Тўрт нафар футболчи ушбу ном учун кураш олиб боради. Дилшод Saitoв («Насаф») — 2 ўйин, 1 гол, 1 голли узатма; Йован Жокич («Навбаҳор») — 2 ўйин, 93 аниқ узатма, 10 яккакурашда ғолиб, 10 марта тўпни эгаллаб олиб, рақиб ҳужумини тўхтатиш; Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор») — 2 ўйин, 1 гол, 2 голли узатма, 21 яккакурашда ғолиб, 16 марта тўпни эгаллаб олиб, рақиб ҳужумини тўхтатиш; Марко Станоевич («Насаф») — 2 ўйин, 2 голли узатма, 66 аниқ узатма, 6 яккакурашда ғолиб, 10 марта тўпни эгаллаб олиб, рақиб ҳужумини тўхтатиш.