Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

«Зулм остидаги мамлакатдан қочганлармиз» — Қозоғистонга ўтган россиялик ҳикояси — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Фото: «КПП Теплое Шаган — Авто очередь» телеграм-канали Россия президенти Владимир Путин 21 сентябр куни Россияда «қисман» сафарбарлик эълон қилгач, армия ёшидаги кўплаб россияликлар мамлакатни тарк эта бошлади. Урушга боришдан қочаётган бу инсонлар оқими сабаб Грузия, Финландия, Қозоғистон ва Мўғулистон билан чегараларда бир неча километрлик навбатлар пайдо бўлди. Минглаб россияликлар ҳали ҳам ушбу давлатларнинг назорат-ўтказиш постлари олдида қолмоқда. Улардан бири ўзининг Қозоғистонга қочиши давомида бошдан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилди. Сафарбарлик эълон қилиниши билан минглаб россияликлар зудлик билан мамлакатни тарк эта бошлади. Улардан 100 мингдан ошиғи аллақачон қўшни Қозоғистонга ўтиб бўлган. Чегарадаги бир неча соатлик навбатлардан сўнг россияликлар Қозоғистоннинг бу минтақадаги энг йирик шаҳри — Уралскка келмоқда. Шаҳардаги ҳамёнбоп ижара уйлари жуда тез тугаган, бироқ маҳаллий аҳоли қочқинларга ёрдам беряпти. Муҳожирларни нафақат кўнгилли фуқаролар, балки ташкилотлар ҳам қабул қилмоқда. Хусусан, Уралск шаҳрининг Cinema Park кинотеатри кўплаб россияликларга ўз ҳудудидан бошпана берган. «Медуза» нашри Қозоғистондаги илк кечасини ушбу кинотеатрда ўтказган россиялик қочқин билан суҳбатлашди. Қуйида унинг ҳикояси келтирилади. «Кетишга қарор қилдим, чунки нима бўлаётганини тушунишга имкон, эртанги кунга ишонч йўқ эди. Аҳвол қўрқинчли эди. Сафарбарликка чақириш тартибсиз олиб борилаётганди. «Қисман» сафарбарлик атрофидаги реал воқеалар билан расмий ахборотлар бир-бирига тескари бўлиб, тўла дезинформация шаклланди. Қолаверса мен таътилда эдим. Олдинроқ кетишга қарор қилдим, чунки чегаралар ёпилиб қолса, ичкарида қолиб кетишни хоҳламадим. Эҳтимол, қолиб кетиш ва армияга чақирилишни истамадим. Мен жўнашдан бир неча кун олдин бу ҳақда тезкор қарор қабул қилдим. Жуда асабийлашдим, миямдан атрофда бўлаётган кўнгилсизликларни чиқара олмадим. Ҳатто бир неча кун ишлай ҳам олмадим ва дам олдим. Кетишни тезда режалаштирдим. Оилам буни ижобий қабул қилди. Яъни албатта, улар бундан хурсанд бўлмади, аммо хафа ҳам бўлишмади, улар ҳаммасини тушунди. Менимча, оилам учун мени ҳимоя қилиш муҳим. Бу нормал ҳолат. Шунинг учун улар менга шунчаки «Яхши, биз сени қўллаб-қувватлаймиз. Нимани зарур деб билсанг шуни қил» дейишди. Лекин улардаги ҳис-ҳаяжон билиниб турарди, улар асабийлашаётган ва ташвишланаётганди. Чунки катта эҳтимол билан бу воқеалар тез орада тугамайди. Турли гуруҳдаги танишларим: дўстлар ва ҳамкасбларим билан йиғилдик. Бошида ҳеч ким фавқулодда кетиш режасига жиддий қарамади. Барчаси худди қандайдир ўйин ёки сериалдагидек эди. Биз кетиш режасини муҳокама қилдик: қандай кетиш мумкин, қаерга кетиш мумкин ва буни қандай қилиб максимал даражада самарали амалга ошириш мумкин? Дастурчининг аналитик мияси (воқеа қаҳрамони IT соҳаси вакили) қарор қабул қилишда ўз ролини ўйнади. Охир-оқибат, барча ҳам кетишга қарор қилмади. Бундай фавқулодда қарор қабул қилиш осон эмасди ва ҳамма ҳам буни қила олмади: кимнингдир оиласи бўлса, кимнингдир шароити ноқулайроқ эди, кимдир шунчаки бир қарорга кела олмади. Натижада мен ва дўстим, иккимиз йўлга чиқдик. Қозондан Самарага автобусда саккиз соатда келдик. Бомбиллар (одам ташиш билан ноқонуний шуғулланувчи хусусий такси ҳайдовчилари) яхши нарх эвазига Самарадан хоҳлаган жойга элтиб қўярди. Кетишда ҳеч қандай муаммо бўлмади. Самарадан энг яқин аҳоли яшаш манзилидаги чегара назорат-ўтказиш пунктига бордик. «Яндекс Харита» чегарада навбатда турган машиналар тирбандлиги тахминан 20 километрни ташкил этишини кўрсатди. Бу ерда қолиш деярли маъносиз эди ва маҳаллий ҳайдовчилар менга бошқа назорат-ўтказиш пункти – «Теплое»га боришни маслаҳат берди. «Теплое» назорат-ўтказиш пунктидаги навбат Самарадан Теплоегача тўрт соат юрдик. Бу ерда ҳам машиналар навбати жуда узун, чегарадан ўтказувчанлик эса секин эди. Чунки назорат-ўтказиш пункти бундай катта одамлар оқимини қабул қилишга тайёр эмасди. Барча ўзини яхши ҳис қилаётган, ташқаридан қараганда адекват тутаётганди. Навбатда турганимизда олдинги одам менга маркер (фломастер) берди ва «қўлингга ўз номерингни ёз, ҳаммамиз навбат билан ўтамиз. Навбатингни ёз ва кейингига узат» деди. Маркер кимнинг қўлида бўлса ўша охирги бўлади, янги одамлар унинг ёнига келади ва маркерни олиб ўз навбатини ёзади. Кун менимча 140-навбат билан бошланди. Куннинг биринчи ярмида ҳамма нарса жуда уюшқоқлик билан амалга ошди. Биз бу режимда тахминан тўрт соат турдик — ўтирдик, турдик, юрдик, суҳбатлашдик, ҳамма хотиржам эди. Тўрт-беш соат навбатда ўтди. Тушликдан кейин эса тартибсизлик бошланди. Ўз рақамини ёзмаган, навбат нима эканлигини билмайдиган одамлар кела бошлади ва беписандлик билан чегара дарвозаси томон юрди. Барчаси кечга яқин дарвоза олдида одамларнинг тартибсиз тўдаси пайдо бўлиши билан якунланди. Улар дарвозани очиш учун шунчалик қаттиқ итардики, дарвоза сал қолса қулаб тушарди. Табиийки, чегарачилар жуда ғазабланди. «Теплое» назорат-ўтказиш пунктидан ўтувчилар учун навбат рақами Тартиб қуйидагича эди, ўн одам бир вақтда киради. Битта ўнталик ўтиши 45 дақиқадан бир соатгача чўзилади. Расмийлаштириш жуда секин, қўшимчасига машиналарни ҳам ўтказиш керак. Чегарадан навбатсиз ўтаётганлар ҳам бор эди: болали аёллар ва уларнинг эрлари. Барчаси мушукнинг овқатини идишидан сиқиб чиқаришга ўхшарди. Дарвоза очилади ва сиз ундан ўтиш илинжида танангизни одамлар тўдасига уриб, олдинга юришга ҳаракат қиласиз. Шундай қилиб, биз кечқурунги олтидан тунги биргача танамиз оғирлигини оёқдан оёққа ўтказиб, бир ҳолатда тик турдик. Биз дарвозадан атиги беш метр узоқликда, лекин жуда катта оломон ичида эдик. Ҳаммага аллақачон фарқи йўқ бўлиб қолганди: навбат рақами борми ёки йўқми энди ҳеч кимга қизиқ эмас эди. Кўнгиллилар ҳаммасини қайтадан тартибга солишга ҳаракат қилди, аммо одамлар уларга қулоқ солмади. 15 соатлик тик оёқда туришдан сўнг тун ярмига келганда ниҳоят чегарадан ўтдик. Навбатда турганда интернет йўқ эди, фақат SMS ва қўнғироқ. Ёмғир ҳам ёққан, устимиз шалаббо эди (панага қочиш ва кийин алмаштиришга имкони йўқ эди, чунки навбат кетиб қоларди). Яхши одамлар ҳам бор бўлиб, кимдир иссиқ кийим ва кўрпа-тўшакларини биз билан бўлишди. Россия томонда кўнгиллилар бизга овқат, чой ва сув тарқатганди. Чегарачилар шошмасдан, секин ишларди. Уларнинг шиори қуйидагича эди: «Ҳамма ўтади ҳамма, фақат ўз вақтида». Яхшиямки, бизнинг вақтимиз келди. Россия тарафда ҳеч қандай савол беришмади. Кўзимизга қарашди, физиономия (юздан текшируви) қилишди, муҳр босишди ва нарсаларимизни текшириб, ўтказиб юборишди. Қозоғистон чегарасида 45-60 дақиқа вақт ўтказдик. Барча хотиржам — мулойим, хушмуомала ва асабийлашмаган. Бир соат ўтди. Бир неча пунктлар ва босқичлар ҳам. Дастлаб талон олиш керак, кейин текширув ва паспорт назорати. Бу ерда одатий саволлар берилди: қаердан, қаерга, нима мақсадда, сафар транзит ёки йўқлиги каби. Умуман олганда, деярли барча Россия чегарасидан ўтди. Яъни биз орқага қайтган бир-икки одамни кўрдик. Афтидан, улар чақирув қоғози келгани ёки бошқа жиддий сабабга кўра қайтиб кетди. Қайтган одам нима бўлганини тушунтирмади, шунчаки ичкарига кирди ва кейин қайтиб чиқиб кетди. Барча, ҳатто А (захира) категориядаги: ҳарбий хизмат ўтаган ва 25-30 ёшдаги одамлар ҳам чегарадан ўтди. Чегарачиларнинг А категориядагилар ўтказилмаслиги ҳақидаги қатъий огоҳлантириши, «ҳатто кутманг ҳам» дейишига қарамасдан улар барибир Россиядан чиқди. Навбатда улардан нега кетяпсан деб сўрашганда, жавоб беришдан қочди. Захирадагилар огоҳлантиришга қарамай чегарадан ўтишга ҳаракат қилди, анча асабийлашди, ҳеч бири ортга қайтмади. Мен шундан сўнг улар чегарани кесиб ўтган деган хулосага келдим. Қозоғистон чегарасидан ўтишимиз билан бизни яқин шаҳарга элтиб қўювчи таксилар кутиб олди. Кимдир жуда қиммат нарх айтган бўлса, бошқаси ҳамёнбопроқ нарх таклиф қилди. Биз энг яқин шаҳар Уралскка қараб йўлга тушдик. Бир соат йўл босдик. Шаҳарда, афсуски, уйимиз йўқ эди. Ижарага квартира олиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Барча уйлар олдиндан сотиб олинган, тунда бошпана излаш янада қийин эди. Бизни кинотеатрга олиб боришди. Кўнгиллилар шарофати билан шаҳардаги кинотеатр, хоҳлаган масжид ва яна қандайдир катта бинода (эслолмадим) тунаш мумкин эди. Азамат Майтанов / Twitter Аввалбошда кинотеатрда одам кам эди, кейин кўпая бошлади. Буларнинг барчаси қандай кўринарди: кинотеатр, қўриқчилар турибди ва «Россияданмисиз ёки йўқ» деб савол беряпти. Фақат Россиядан келганларга тунаш мумкин эди. Кейин сизни юқори қаватга олиб чиқишади ҳамда ҳожатхона ва кинозал қаерда эканини кўрсатишади. Марҳамат, жойлашинг. Кинотеатр биносини тарк этиш, у-бу ерга бориш тақиқланган. Залда тахмиман элликтача одам бор эди, балки кўпроқ ҳам. Айтиш қийин. Ҳамма келиб, бурчакда ўзига жой банд қилиб, жойлашди. Кимдадир гилами, кимдадир пенкаси (туристик) бор эди. Баъзилар шунчаки кинотеатр гилами устига ётди. Бу ер иссиқ ва қулай эди. Кинотеатрда бирлашиш кераклиги ҳақида суҳбат бўлди, йигитлар бир гуруҳга йиғилди, бирга таксига чиқди, валюта алмаштирди, кўчиб чиқиб, квартира ижарага олди. Жуда кўпчилик транзит сафарни мақсад қилмаганди. Аксарият одамлар шу ерда қолишни режалаштирганди, улар мамлакатда 90 кунгача қолиш учун миграция хизматида рўйхатдан ўтмоқчи эди. Қозоғистонга энди келган россияликлар Алматидаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидан бирида индивидуал идентификация рақами учун навбатда турибди. 2022 йил 27 сентябр. Vladimir Tretyakov / NUR.KZ / AP / Scanpix / LETA Биз тўрт соат ухладик ва кейин нима қилишни ўйлай бошладик. Бизни эрталабки соат ўн бирларда уйғотиб, марказ очилаётганини айтишди. Улар бизга «илтимос, нарсаларни йиғиштиринг ва йўлингизни давом эттиринг» дейишди. Барча хушмуомала бўлди, амалий маслаҳатлар берди, ўша марказдаги ошхонада овқатланиш мумкинлиги ва текин чой ичса бўлишини айтишди. Маҳаллий аҳоли бизни максимал даражада қўллаб-қувватлади. Бизга қочқинлардек муносабатда бўлишди — зулм остидаги мамлакатдан қочганлар. Бу жуда қаттиқ ва ёқимсиз эшитилади, аммо — бу ҳақиқат!

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Ru24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Ru24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Ru24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Ru24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Синоптики предупредили москвичей о грозе 27 апреля

В Кишиневе по прилете главы Гагаузии Гуцул из Москвы эвакуировали аэропорт

HeadHunter: ветеринарам в России в среднем предлагают более 59 тысяч рублей

Жителей Москвы предупредили о грозах и ветре

Музыкальные новости

Музей – завод «СырКультПросвет» открылся в Угличе

Шойгу отстранил Тимура Иванова от должности замглавы Минобороны

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге про географию экспорта российской рыбы

Олимпиада по финансовой грамотности МГУ проходит при поддержке СберСтрахования жизни

Новости России

15 граждан Узбекистана депортируют из России за массовую драку

Адвоката признали хулиганом // Геннадий Удунян получил пять лет

Ушел из жизни красноярский актер Василий Решетников

«Второй рассвет счастья»: каким знакам зодиака повезет в любви в мае

Экология в России и мире

Благотворительный фонд «Гольфстрим» отмечает 13-летие и запускает акцию «Семья это - ...»

Шапки женские вязаные на Wildberries, 2024 — новый цвет от 392 руб. (модель 466)

Морской кокос во благо красоты

Авиабилеты со скидкой 50%: до окончания распродажи крупнейшей частной авиакомпании России осталось несколько часов. А вы успели?

Спорт в России и мире

Вероника Кудерметова завершила выступление на турнире WTA в Мадриде

Как Рыбакиной стать второй ракеткой мира: расклад от WTA

Потапова обыграла Шнайдер на старте грунтового турнира WTA 1000 в Мадриде

Линетт сыграет против Соболенко во втором круге турнира WTA в Мадриде

Moscow.media

Утро у монастыря...

Российские технологии защиты автомобилей от угона представили на выставке в Италии

ТСД SAOTRON RT-T50: высокопроизводительный терминал сбора данных промышленного класса

ИТ Альянс объявляет о графике работы в майские праздники







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *