Ўзбекистон жой олган гуруҳдаги якуний ҳолат — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футзал бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Баҳрайн учрашуви якунига етди. Унда вакилларимиз йирик 6:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Ҳамюртларимиз сафида Акбар Усмонов дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Ҳусниддин Нишонов, Шаҳрам Фаҳриддинов, Машраб Одилов ҳамда Элбек Тўлқинов гол уришга муваффақ бўлди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 9 очко билан гуруҳни яққол пешқадам сифатида якунлади.