Осиё чемпионати. Ўзбекистон Баҳрайнни тор-мор этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: ЎФА Дастлабки икки турда Туркманистон ва Тожикистонни мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини муддатдан аввал ҳал этишга улгурган Ўзбекистон миллий жамоаси 3-турда Баҳрайнга қарши саф тортди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари расмиятчилик учун ўтказилган баҳсда ҳам рақибни йирик ҳисобда тор-мор этишди – 6:1. Шу тариқа, вакилларимиз юз фоизлик натижа – 3 ўйинда 9 очко жамғариб В гуруҳи ғолиби сифатида чоракфиналга йўлланма олишди. 2-ўрин билан эса Тожикистон кейинги босқичга йўлланма олди. Баҳрайн ва Туркманистон 1 очко билан сўнгги ўринларда қолишди. Вакилларимиз 1/4 финалда А гуруҳининг 2-ўрин соҳибига қарши саф тортишади. Осиё чемпионати «B» гуруҳи. 3-тур Ўзбекистон – Баҳрайн – 6:1 Голлар: Э.Тўлқинов 6, А.Усмонов 20, 30, М.Одилов 22, Ш.Фахриддинов 26, Ҳ.Нишонов 27 – Ҳасан Али 35. Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов. Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.