АҚШ элчихонаси ўзбеклардан обдан “соққа” қилаяпти!..
Рост гап шу. Бир кунда, айтайлик, ҳар хил мақсадларда АҚШга бориш учун камида уч юзта одам элчихонага киради. Ҳужжат топширади. Аммо уларнинг тўқсон фоизининг ҳужжати турли баҳоналар билан қайтарилади. Яъни, уларга виза берилмайди. Аммо уларнинг ҳар бири элчихонага 160 АҚШ доллари миқдорида тўлов қилади. Аниқки, ўша тўланган пул қайтариб берилмайди. Чунки анкетанинг бир чеккасида кичкинагина қилиб қайтариб берилмайди, дея ёзиб қўйилибди. Анкетани тўлдираётган одам, турган гапки, буни кўрмайди. Чунки кўрадиган аҳволда бўлмайди. Унинг бутун ўй-хаёли АҚШга бориш билан банд бўлади. Бироқ… Оддий арифметика. 300 танинг 90 фоизи 270 бўлади. Ўша 270 ни 160 га кўпайтирсак, оз эмас-кўп эмас, 43 200 АҚШ доллари бўлади… Ҳар қандай тижоратда пул тўландими, нимадир олиниши шарт. Олинмадими, демак, у ерда ёлғон бор… АҚШга бориш иштиёқидаги одам элчихонага боргунича ҳам озмунча харажат қилмайди. Бироқ буларнинг бари бир лаҳзада осмонга учиб кетади…
43 200 АҚШ доллари элчихонанинг бир кунлик даромади. Агар уни бир ойга, 20 иш кунига кўпайтирсак, 864 000 АҚШ доллари бўларкан. Қалай, ёмонмасми? Унда йилига ўзингиз кўпайтириб олаверасиз… Хуллас, миллионер бўлиш учун тоғни толқон қилиш шарт эмас экан. Озгина шайтонлик қилсанг, олам гулистон бўларкан!..