Ҳафта давомида Ўзбeкистон бўйлаб совуқ об-ҳаво шароити кузатилади
Ҳафта давомида Ўзбeкистон бўйлаб об-ҳавони совуқ антициклон пeрифeрияси бeлгилайди.
Республика Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, 4 октябрдан 7 октябргача бўлган кейинги кунларда об-ҳавони антициклоннинг жануби-ғарбий периферияси белгилайди.
5 октябрда антициклон перифериясининг кучайиши ҳисобига жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража, кундузи 4-6 октябрда 21-26 даража, 7 октябрда 23-28 даража атрофида бўлади.