Буюк Британиянинг собиқ молия вазири бир неча ҳафта ичида Трасс истеъфога чиқишини башорат қилди
Британия ғазначилигининг собиқ раҳбари ва штат иқтисодиётини қутқариш режаси муаллифи Квази Квартенг Британия бош вазири Лиз Трасс бир неча ҳафта ичида ўз лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда The Times манбасига таяниб хабар бермоқда.
“Квазининг фикрича, бунинг учун бир неча ҳафта вақт керак”, — дея нашр манбасидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Материалда таъкидланганидек, бошқа расмийлар ҳам Лиз Трасснинг лавозимидан четлатилиши вақт масаласи деб ҳисоблайди.