Си Цзинпин Хитой учун устувор вазифаларни санаб ўтди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
ХХР раиси Си Цзинпин коммунистик партия XX съездида нутқ сўзлади. У нималарга эътибор қаратди? Умумий тараққиёт ҳақида: партия халқнинг фаровонлик даражасидаги тафовутни қисқартиришдаги интилишида давом этади. «Биз даромадлар тақсимланиши тизимини такомиллаштирамиз», — деди Си. Технологиялар ҳақида: Ўз-ўзини таъминлаш — партиянинг бош мақсади, Си ушбу секторни тараққиётнинг «асосий ҳаракатлантирувчи кучи» деб атади. Тайван ҳақида: «Тарих чархпалаги бирлашишга элтаяпти» ва у «шубҳасиз, амалга ошиши мумкин». Иқтисодиёт ҳақида: Иқтисодий ривожланиш Хитой учун устувор йўналиш бўлиб қолади.