ТУРКИЯНИНГ КАЙСЕРИ ТАОМЛАРИ
ГИЛАБРУ
Гилабуру – яшил рангдаги ясмиқ катталигидаги узумга ўхшаш юмалоқ мева. Бир шингилда 30-40 та мева бўлади. Гилабуру куз ойларида қизаришни бошлайди. Октябр ойида териб олинади, тозаланади ва кўзаларда сақланади. Сув сепилиб қоронғи ва салқин жойда сақланади. Буйрак тошини тушириш ва оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга.
КАЙСЕРИ БОСТИРМАСИ
Бостирма – мол ва буқа гўштини майдалаб тоғраб ёки қирғичдан чиқариб туз ва зирворлар билан ишлов берилган, ярим қуритиш орқали тайёрланадиган гўшт маҳсулоти.
КАЙСЕРИ МАНТИСИ
Манти – ун, сув, тухум, туз каби асосий таркибий қисмларни маълум нисбатда аралаштириб, қориштириб, бироз тиндирилиб, маълум ўлчамдаги бўлакларга бўлиниб, маълум миқдорда қийма солинган хамирни ўраш орқали тайёрланадиган таомдир. Туркиянинг Кайсери вилояти билан интеграциялашган мантининг тарихи қадимги даврларга бориб тақалади.
АСИДЕ
Асиде, Анадолунинг турли жойларида тайёрланадиган, асдие деб ҳам аталадиган ҳолва тури бўлиб, унинг келиб чиқиши ўрта аср араб ошхонасига асосланган. Одатда, ун ёки гуруч пиширилади ва бўтқа ҳолга келтирилади, кейин қиём ёки асал, ёнғоқ, ерёнғоқ, оддий ёғ ва бошқалар қўшилиб тайёрланади.
БАЙРАМ ЯЮНАСИ
Бу диний байрамларнинг биринчи кунида истеъмол қилинадиган таом бўлиб, қўй гўшти, томат пастаси ва турли зираворлар билан қовурилгандан кейин пиёз ва нўхат қўшиб пиширилади.
БУЛАМАЧ ШЎРВА
Бу ун, ёғ ва ёгуртдан тайёрланадиган шўрва тури. Маҳмуд Қошғарийнинг девонида “бўтқа” пиширмоқ маъносини билдиради. “Девоний”да “Булгама” деб аталган бўтқа Усмоний турклар давридаги камбағалларнинг таоми бўлган. Усмоний турклар ошхонасида ун, ёғ ёки пишлоқ, баъзан эса шакар билан тайёрланади.
ЧЕМЕН
Турли хил зираворлар, томат пастаси, саримсоқ, туз ва сувни маълум нисбатда аралаштириб, косаларга солиб сотиладиган, иштаҳа очувчи, кўп истеъмол қилинадиган , мазали табиий маҳсулот ҳисобланади.
ЧЕРКЕС МАНТИСИ
Бу манти тури бўлиб, унда хамир учбурчак шаклида кесилади ва одатий манти ўрнига пиёз билан қовурилган қайнатилган картошка билан тўлдирилади. Устига қизил мурч қўшилган сариёғ сепиб дастурхонга тортилади.
ТЕПСИ МАНТИСИ
Квадрат шаклида кесилган манти хамири ёғланган патносга терилади. Тандирда ёки печда товоқни айлантириб қовурилади. Бу жараёндан сўнг унга бошқа идишда тайёрланган қиймали соус солинади ва саримсоқли қатиқ билан тортилади. Бу турдаги манти ичи қийма билан тўлдирилган хамирлар патносга терилади, пишгандан сўнг эса устига қиймасиз соус ва қатиқ билан ҳам дастурхонга тортилиши мумкин.