Суперлига. Бугун Тошкент ҳамда воҳа дербилари ўтказилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 23-турига старт берилади. Дастлабки кунда иккита учрашуви ўтказилади. Улардан бирида Тошкентнинг икки клуби ўзаро баҳс олиб боради. Яъни, амалдаги чемпион "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади. Иккинчи қарама-қаршилик Олмалиқда бўлиб ўтади. Унда "Сурхон" "Қизилқум"га қарши майдонга тушади. Ҳар икки беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.