А Серия. "Рома" ўз майдонида "Наполи"га ютқазди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Италия А Серияси 11-тури доирасидаги "Рома" - "Наполи" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда римликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона гол иккинчи тайм охирроғида киритилди. "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен 80-дақиқада бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва Патрисиу дарвозасини ишғол қилди. Мазкур ҳисоб беллашув охиригача ўзгармади ва неполликлар Римдан 3 очко билан ортга қайтадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, легионеримиз Элдор Шомуродов ўйиннинг 85-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Рома – Наполи 0:1 (0:0, 0:1) Гол: 0:1 – 80 Осимхен. Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Винья, 82), Смоллинг, Манчини (Эль-Шаарави, 82), Рожер, Спинаццола (Шомуродов, 85), Кристанте, Пеллегрини, Камара (Матич, 82), Дзаньоло, Абрахам (Белотти, 64). Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Ким Мин Чжэ, Оливера, Лоботка, Зелиньски (Гаэтано, 75), Ндомбеле (Элмаз, 57), Лосано (Политано, 75), Осимхен, Кварацхелия. Огоҳлантиришлар: Смоллинг (22), Лосано (45), Ндомбеле (47), Кристанте (51), Рожер (74), Оливера (78), Лоботка (79).