Ернинг озон қатлами 50 йил ичида тўлиқ тикланади
Ифлосланиш оқибатида озон қатлами анча зарар кўрди. Бу жуда ёмон янгилик, чунки бу нозик газ қатлами Ерни Қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. Лекин, 2018 йилги БМТ баёнотига кўра, олимлар 50 йил ичида озон қатлами тикланишига аминдирлар.
Тикланишнинг сабаби, 1987 йилдаги Монтреал протоколига кўра, емирилишга асосий сабабчилардан бири – Хлорофлуорокарбонлар (CFO) нинг ишлатилишига қўйилган тақиқ ҳисобланади. Авваллари CFO музлатгичлар, аэрозол банкалари ва қуруқ тозаловчи кимёвий ашёлар таркибида кенг қўлланилар эди.