Шавкат Мирзиёев яна Қозоғистонга ташриф буюради
Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрда яна Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюради.
Давлатимиз раҳбари Остонада «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитида иштирок этади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, мазкур иш ҳафтасидан бошлаб ҳудуд раҳбарлари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича Президент ҳузурида ҳисобот беришни бошлайдилар.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги жорий ва келгуси устувор вазифалар юзасидан муҳокамалар режалаштирилган.