Нима учун оёқ бармоқлари увишади?
Нервнинг шикастланиши;
Қондаги кальций, калий ёки натрийнинг етишмаслиги;
Витаминларнинг етишмаслиги, айниқса Б12 витамини;
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш;
Ўргимчак чақиши;
Баъзи дориларни қўллаш (ножўя таъсири).
Оёқ бармоқлари увишганда нима қилиш керак?
Агар касаллик аниқланса, шифокорнинг кўрсатмаларига амал қилиш лозим.
Сезувчанликни тиклаш учун оёқ кийимларини ечиб олиш, қон оқимини яхшилаш учун оёқ ва бармоқларни юқори ва пастга, ён томонларга ва айлана бўйлаб мулойимлик билан ҳаракатлантириш лозим.
Ҳар бир бармоқни ишқалаб, оёқларни массаж қилиш керак.
10 дақиқали иссиқ оёқ ҳаммомига қарағай игнаси экстрактини қўшиш мумкин.