Фарғонада ваҳшийларча ўлдирилгани айтилган аёл жонига қасд қилган бўлиб чиқди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 34 яшараёл ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бош прокуратуранинг «Darakchi.uz»га маълум қилишича, аёл жонига қасд қилган бўлган.
Қайд этилишича, 28 октябрь куни соат 19:00 ларда чамасида Бувайда тумани, Буюк ипак йўли МФЙ, Янгиқишлоқ қишлоғида яшаган, 1988 йилда туғилган Дўсматова Гуласал Жумаевна турмуш ўртоғи Дўсматов Зохиджон Иномович бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинада кетаётган бўлган. У шу вақтда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, ўзини машинадан ташлаб юбориб, олган тан жарохатлари натижасида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман прокурори рахбарлигидаги тезкор тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойига чиқилиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, қон доғи намуналари текшириб кўриш учун олинган. Бу вақт давомида З.Дўсматовга тегишли “Дамас” автомашинасидан қолдирилган 2,80 метр тормоз изи аниқланган.
«Судга оид тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида Дўсматова Гуласал Жумаевнада бош мия очиқ жарохати, бошини энса соҳасида эзилиб йиртилган яраси, бошини энса, иккала чакка асос сукларини синиши, бош мия тур пардалари остига қон қуйилишлари, бош мия моддасини шиши, чап пешона соҳасида қонталаши, иккала тизза олди юзаларида шилинмалари, чап сони қонталашлар аниқланганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.