Жиззахда йўл бўйидаги 30 га яқин дарахт кесиб кетилди
Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хабар қилишича, 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси Ўрмон хўжалигига қарашли бўлган ушбу ҳудуддан номаълум шахслар томонидан 26 туп қайрағоч ва ўрик дарахти кесиб кетилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлимига тақдим этилган.