«Барселона» Пикедан ортган пулга супертрансфер амалга оширмоқчи
«Барселона» яна бир бор «Манчестер Сити»нинг 28 ёшли португалиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва номзодига қайтди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Барселона» раҳбарияти 35 ёшли испаниялик ҳимоячи Жерар Пике шу ҳафта охирида клубдаги сўнгги ўйинини ўтказиши маълум бўлгач, Силвани таклиф қилиш ғоясини қайтадан ўйлай бошлаган. Клуб «кўк-анорранглилар» Пикенинг маошини тежаб қолиши туфайли Бернарду Силва билан шартнома бўйича муносиб шарт-шароитларни таклиф қилишини кутмоқда.
Шу билан бирга, «Манчестер Сити»нинг ўзи ҳам асосий таркибдаги муҳим футболчисини қўйиб юборишга рози бўладими ёки йўқми, ҳозирча ноаниқ.
Бернарду Силва жорий мавсумда “шаҳарликлар” сафида барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.