8 ноябрь куни Ойнинг тўлиқ тутилиши кутилмоқда
Бу ҳодиса «Қонли ой» деб аталади, чунки ой қон қизил рангга эга бўлади.
Сайёрадаги ҳамма ҳам бу тутилишни кўра олмайди. Қозоғистонда уни энг яхши Петропавловскда кўриш мумкин. Тўлиқ босқич кўриниши тахминан 12 дақиқа давом этади.
Кейинги бундай Ой тутилиши 2025 йил сентябрь ойида содир бўлади.