Бюро ходимлари ёрдами билан бола онаси бағрига қайтди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 87-моддасига асосан, боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олишга ҳақлидир. Бюронинг Хива тумани бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 23.09.2022 йилдаги бир нафар вояга етмаган болани жавобгар М.Р.дан онаси А.Б. қарамоғига олиб бериш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган. Бўлим ходимлари томонидан ушбу суднинг қарорини таъминлаш мақсадида олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида бола онаси тарбиясига олиб берилди.