Ишончсиз ўйин кўрсатган Қатар Эквадорга мағлуб бўлди
Жаҳон Чемпионати 2022 «A» гуруҳи 1-турида ўрин олган Қатар – Эквадор баҳси якунланди. Мазкур беллашувда жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эннер Валенсиянинг дубли жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. Шу тариқа, Эквадор «A» гуруҳида пешқадам бўлиб олди.