Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Аёлни хўрлаган уч кишининг оқибати... — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Бугун эрталаб интернетда кўзим тушиб қолди. 25 ноябрь – «Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни» экан. Ғалати сана дегим келяптию... аслида ундай эмас. Агар фейсбук ижтимоий тармоғига кириб турсангиз, Раҳимжон Раҳмат деган акамизнинг ёзганларига кўзингиз тушгандир. Аслида катта адабиётшунос, жиддий шоир, таниқли журналист. “Оловли йиллар”да “Озодлик” радиосининг Тошкентдаги шўъбаси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган. Қўқон депарасида Қирқлар қишлоғида фермерлик қилади ҳозир. У кишининг “ошин”лари ҳаётидан ёзадиган аччиқ ва аламли, аммо ҳаётий ҳикоялари бор. Афсуски, тўқима эмас. Раҳматжон акани талабалик даврларимдан биламан (1995 йиллардан). Ҳақиқатпараст. Адолатсизликка, айниқса, ижтимоий адолатсизликка тоқат қилолмайди. Шунинг учун ҳам бўлса керак, юмшоқ креслода “секретарша” дамлаб берган кофени симириб эмас, сув кечиб, тупроқ ютиб, кетмон кўтариб юрибди. Ишдан бўш пайтларда муаммолар, хоссатан, қишлоқ аёлларининг тақдири ҳақида ёзиб туради. Ошин – япон сериалидаги жафокаш қиз образи эканини кўпчилик билади. Раҳматжон аканинг “ошин”лари эса Сизу бизнинг синглимиз, опамиз ё қизимиздир. Бунақа ҳикоялари жуда кўп. Умумий маъноси шуки, бир қулмат бировнинг гулдай қизига уйланади, аммо унинг уддасидан чиқмайди: боқмайди, ёқмайди, пул топмайди, даволатмайди, уйини тузатмайди, аммо ичиб олиб бечора аёлларни уришни қойиллатади, холос. Аксарият эррайимлар йиллар Россия ё “қозоқ”қа йўқ бўлиб кетади, оиласига пул юбормайди. Рўзғор юки бечора “ошин”ларнинг гулдай елкасида. Ҳатто айрим алкашлар аёли кечгача бировларнинг енгил-оғир ишини қилиб, қийналиб топиб келган пулини тортиб олиб, унга ҳам ўзига ўхшаган алкаш улфатлари билан ичиб келаркан. Бундай ҳикояларни ўқиш учун ҳам катта бардош керак одамга. Энди ўша опа-сингилларимизнинг сабри ҳақида тафаккур қилиб кўрайлик... Нега бундай бўлди? Авваллари бизнинг урф-одатларга кўра, аёллар ишламаган. Уйда бекалик қилиб ўтирган, фарзанд тарбияси билан машғул бўлган. Ҳатто кўчаси бошидаги булоқ ё ҳовузга чиқиб, бир челак сув олиб келмаган. Кўп эшитганмиз, ўқиганмиз, агар бирор хонадонда сув тугаб қолса-ю эркак киши бўлмаса, пақирни кўчага, дарвоза олдига чиқариб қўйишган, йўловчилардан бири буни фаҳми билан тушуниб, дарров сув келтириб яна ўша жойга қўйиб, йўлида давом этиб кетаверган. Болалигимизда ҳам бировнинг аёли ёки қизи кўчага сувга чиқса, ўша эркакка иснод бўлган, одамлар маломат қилган. Биргина шу манзара орқали ота-боболаримизнинг хотин-қизларга нисбатан қандай ҳурмат ва эҳтиром кўрсатганини англаб олишимиз мумкин. Бу каби маданиятнинг туб илдизи – Исломда, унинг талабларида бўлгани табиий. Ислом дини аёлларнинг ҳуқуқини жудаям кўкларга кўтарганини яхши биламиз. Ҳозир бу ҳақида гапириб, вақтингизни олмоқчи эмасман. Биргина “Жаннат – оналарнинг оёғи остида”, “Кимки уч нафар (ҳатто икки ё бир нафар) қизни ўстириб, тарбиялаб ва турмушга чиқариб ва яхшилик қилишни тўхтатмаса, ул жаннатидир”, деган мазмундаги ҳадисларни эслаш кифоя. Исломда аёлу эркак тенг ҳуқуқли, лекин нафақа (рўзғор юки) эрнинг зиммасига юклатилган. Буни таъкидлашимдан муддао шуки, охирги йилларда аёлларга бўлаётган айрим зўравонликлар баҳона баъзи исломофоблар ижтимоий тармоқларда муқаддас динимизга маломат тошини отяпти. “Мана, мусулмонлар шунақа, мана намозхонлар бунақа!” деб айюҳаннос кўтармоқда. Яқинда шундай ҳолат юз берди. Аёли вафот этган йигитга нисбатан туҳмат уюштирилди: “Ўлган хотинини икки кундан бери машинасида олиб юрибди”, деб видео чиқариб юборишди. Йигит намозхон (соқолли) бўлгани учун атеисту деисту исломофобларнинг куни туғди. Маломатлар тинмади. Иккинчи томон эшитилмади. Ҳатто ИИВ, прокуратура каби тизимларга ҳам туҳмат қилинди. Ана шу гапларни ёзган “туппа-тузук” профессор аёл билан айни шу мавзуда гаплашдим. “Нега бирор алкаш ё атеист ёки бенамоз (бесоқол) киши шунақа иш қилса, эътибор бермайсизлар? Ахир мастликда хотинини бўғизлаб, пичоқлаб қўяётганлар кўпку?” деб эътироз билдирдим. Аввалига роса ўзини оқлади, лекин охирида ёрилди: “Агар диндор бўлмаса, одамлар оддий қабул қилади-да, чунки бу оддий ҳол бўлиб кўринади”, деди. Бу қанчалик юзсизлик эканини айтмасам ҳам англадингиз, албатта. Одамларни, тақдирларни кузатишни яхши кўраман. Айниқса, қўни-қўшниларимни... Абу Абдуллоҳ Рудакий ҳазратлари “Кимки бу ҳаётдан олмаса таълим, Унга дарс беролмас ҳеч бир муаллим”, деб бежиз таъкидламаганлар. Ҳаётнинг ўзи катта мактаб аслида. Кузатувларим натижасида хулосам шу бўлдики, қайси бир одам аёлини хўрласа, Аллоҳ ўша одамнинг умрининг охирини хор қилиб қўяр экан. Ҳар куни эрталаб пиёда юргани чиқаман. Шифокор нонуштадан аввал бир соат пиёда юришни тавсия қилган. Ҳар куни тонгда уч кишига дуч келиб ўтаман. Бири Аъзам, иккинчиси Ҳаким, учинчиси Ботир деган кишилар (исмлар ўзгартирилган). Уччовининг ёшлари 50-60 орасида. Бири аранг оёғини судраб кўчага чиқади, иккинчиси саҳардан ароқ ичгани, учинчиси эса қаёққадир кетаётган бўлади. Аъзам алкашнинг уч нафар қизи ва аёли ишлайди, бу эса ўшаларнинг пулини ялиниб (гоҳ ўмариб) ичиб ётади, холос. Одамлик сиёқидан чиқиб кетган. Ёшлик пайтлари устачилик қилган, ўша пайтлари ҳам ҳар куни маст, аёли ва фарзандларини аямай калтакларди. Ҳозир, ўзи айтмоқчи, “яккасинч” – касалванд. Шунда ҳам ичишни ташламайди. Ҳаким ака ҳам инвалид, инсулт бўлганми, ё асабданми, ишқилиб оёғини аранг судраб юради. Тили ҳам яхши айланмайди. Ёшлигида тоғни талқон қиладиган даражада алпомишдай кучли эди. Ҳақиқий азамат йигит бўлган. Адашмасам, олти ё етти марта уйланган. Аёлларини хўрлар, маст келган кунлари аямай урарди. Қайси хотинидан қанча фарзанди борлигини ўзиям аниқ айтолмаса керак. Ҳозирда бирор хотини билан бирга эмас. Ўз ҳовлисиниям сотиб юборган. Балки қиморда ютқазиб қўйгандир, аниқ билмайман. Ота уйидан бир хонани ажратиб беришган. Кўрсангиз, раҳмингиз келади. Эсиз одам дейсиз. Учинчисига келсак... У олий маълумотли, қайсидир институтда дарс ҳам берарди. Каратечи эканини айтишарди. Машина савдосига аралашиб, жуда катта пул топарди. Қўни-қўшниларини менсимас, улар билан аранг салом-алик қиларди, холос. Бир куни ярим кечаси Тошкентдан қайтаётсам, бир аёл икки боласини етаклаб кетаётган экан. Кўчада одам эмас, машина ҳам йўқ. “Шу пайтда қаерга кетаяпти экан?” деб ўйладим ҳайрон бўлиб. Қайтиб бориб, ёнига тўхтадим. “Ука, туман марказига ташлаб қўйинг”, деди титроқ овозда. Рози бўлдим. Йўлда “Опа, тинчликми?” десам, “Эрим уриб, ҳайдаб юборди, она уйимга кетяпман”, деди. Қўшнимиз Ботирнинг хотини экан. Кейин билсам, икки куннинг бирида шу аҳвол экан. Етимлик билан катта бўлган хотини ўгай ота уйига боришдан кўра золим эрнинг таёқларига чидаб яшашга мажбур экан. Кейин бирдан Ботирнинг иши орқага кетди, айтишларича, бизнес шериги 20 ё 30 та машинанинг пулига “тушириб”, хорижга сурворибди. У қамалди, данғиллама ҳовлиси сотилиб кетди. Хотинини талоқ қилган экан, кейин у ҳам бошқа турмуш қилибди. Ўн йиллардан кейин қишлоққа қайтди. Бир жиянининг уйида турар, эрталаб қаергадир кетар, қилар ишининг тайини йўқ, уйланаман деса, биров қизини бермаяпти экан... Мен шу уч кишига ачинаман, раҳмим келади. Аммо шу билан бирга аёлига, қизларига қилган зулми учун Аллоҳ шунақа кўйга туширдимикин, деб ўйлаб қоламан. “Хотин киши заифа бўлади, заиф-ожиз кишиларнинг орқасида эса Худо туради, болам. Аёлларни хўрламаслик керак!” дердилар отам раҳматли. “Хотинининг жаҳлингни чиқарса, индама, аламингни ўтин ёришдан ол! Кучингни хотинга эмас, ўтинга кўрсат!” дердилар гоҳо ҳазил аралаш. Гапни ортиқча чўзмай, юқоридагилардан хулоса чиқарайлик. Зиёлиларнинг айтишича, совет даврида арзон ишчи кучини кўпайтириш учун “тенг ҳуқуқлилик” ниқоби остида аёлларни оғир меҳнатларга жалб қилинган. Юз йиллар олдин далада фақат эркаклар ишлаган, аёллар эмас. Афсуски, ўша даврларнинг заҳаси ҳалиям бор. Тўғри, исломда ҳам аёлларнинг ишлашига рухсат берилган, аммо ҳамшира, шифокор, доя, ўқитувчи, тарбиячи каби ўз фитратига мос соҳаларда фаолият олиб боришларига, холос. Ўшанда ҳам рўзғор тебратиш учун эмас. Жоҳил, нодон ва ҳамиятсиз кишиларни дин тарбиялаши мумкин. Қамоқ, жарима каби жазолар билан уларни тўхтатиб бўлмайди. Зеро, маймунга милтиқ бериб, нишонни кўрсатганнинг фойдаси йўқ, охири фалокат билан тугайди барибир. Сиз нима дейсиз? Аҳмад Али Манба: Azon.uz

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Вызовы со стороны экс-колонизаторов. Путину жаловались на поведение Запада

Смертельная ревность. Что известно об «убийце с автоматом»

Самолет Air Canada вернулся в Торонто из-за проблем с двигателем

Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация! 225 лет А.С. Пушкину.

Музыкальные новости

Почта России выпустила марку в честь 225-летия со дня рождения А.С. Пушкина

Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация! 225 лет А.С. Пушкину.

Новости и Культура, Дети и Россия: В Этнографическом музее народов Забайкалья в Улан-Удэ театр «Ульгэр» плкпзал спектакль «Колобок» для детей

ЦСКА забрал кубок из Казани // Армейцы вернули себе титул чемпиона Единой лиги ВТБ

Новости России

Кирби: США не видят угрозы в визите российских кораблей на Кубу

Что тебе спица. Как гениальный врач Илизаров изменил костную хирургию

Самолет Air Canada вернулся в Торонто из-за проблем с двигателем

Уникальная наборная икона Преображения Господня будет показана в Москве в рамках выставки «Мастера России»

Экология в России и мире

Befree запускает сайт для поиска талантов

Работник СЛД «Чита» филиала «Забайкальский» ООО «ЛокоТех-Сервис» принял участие в экологической акции по очистке берега и дна озера Кенон

Джомба, суттуг шай, кучу и другими видами чая в регионах России могут насладиться российские туристы

CЛД «Печора» филиала «Северный» ООО «ЛокоТех-Сервис» получило сертификацию для технического обслуживания локомотивов серии 2ТЭ25КМ в объёме ТО-2.

Спорт в России и мире

Российский теннисист Медведев снялся с турнира в Хертогенбосе

«Он никогда не снимается с турниров». Циципас прокомментировал травму Джоковича

Теннисистка Андреева заявила, что хочет войти в топ-20 рейтинга WTA ради собаки

Семнадцатилетняя Андреева впервые сыграет в полуфинале турнира Большого шлема

Moscow.media

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки

На Орловщине 8-летний мальчик опрокинулся на электросамокате

Игровое кресло Bloody GC-670 настроено на победу

Сотрудники военных следственных органов Следственного комитета России по всей стране оказывают помощь подшефным детским учреждениям







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *