Чилонзорда “Matiz” ва Скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди
2022 йил 27 ноябрь куни соат 22:45 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Муқимий кўчасида давлат рақам белгиси 01 V 844 SA бўлган “Matiz” русумли автомашинаси ҳамда Скутер иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса натижасида Скутер ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.