Ўзбекистонда қиш ўз вақтида бошланади, куз фаслининг охирги кунларида салқин ва ёмғирли об-ҳаво бўлади
Сешанба ва чоршанба кунлари шимолий ҳудудлардан ташқари Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудларида ёмғир ёғади.
1 декабрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади.
2-декабрда кам булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5° совуқгача, кундузи 0-5° илиқгача пасаяди.