Марказий банк валюталар курси бўйича маълумотни тақдим этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Марказий банк 6 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади. АҚШ доллари 17,97 сўмга ошиб, 11 275,10 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам ошди (+51,63) ва 11 906,51 сўм бўлди. Фунт стерлинг 13 851,46 бўлди (+33,33). Россия рубли 0,74 сўмга пасайиб, 181,37 сўм этиб белгиланди. Қозоқ тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,03).