Луи ван Гал Голландия терма жамоасини тарк этади
Луи ван Гал Голландия терма жамоасини ЖЧ-2022дан кетганидан сўнг тарк этди.
Чорак финал учрашувида Нидерландия Aргентинага имкониятни бой берди (2:2, пеналтилар сериясида – 3:4).
«Бу менинг охирги ўйиним эди. Ажойиб вақт ўтказдим. Чорак финалдаги мағлубият ақлдан оздиради, чунки ярим финалга чиқиш учун ҳамма нарсани қилгандик», деди 71 ёшли мураббий.