Нодирбек Абдусатторов нуфузли турнирда рапид йўналишида чемпионликни қўлга киритди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Озарбайжоннинг Баку шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг рапид йўналиши ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 9 тур якунига кўра, 14 очко билан энг яқин таъқибчиси испаниялик Франсиско Понсдан 2 очко илгарилаб кетти чемпионликни қўлга киритди. Абдусатторов 7-турда озарбайжонлик Рауф Мамедовни мағлуб этган бўлса, 8-турда руминиялик Ричард Раппорт ва якуний 9-турда ҳиндистонлик азалий рақиби Гукеш билан дуранг ўйнади. Рапид йўналиши бўйича якуний турнир жадвали қуядигача кўриниш олди: Мусобақанинг блиц йўналиши баҳслари 22 декабрда старт олади.