Силикон идишлар хавфсизми?
Шифокор Алишер Файзиев:
– Силикон қолиплар мутлақо хавфсиз деб ҳисобланади. Аммо силикон қолипларни 220 даражадан юқори ҳароратда қиздирмаслик керак. Ҳаддан ташқари иссиқликда улар токсик моддаларни чиқаришни бошлайдилар.
– Агар термометрли яхши печингиз бўлса, унда сизда қўрқадиган ҳеч нарса йўқ.Одатда газ печкаси эгалари учун силикон қолиплардан фойдаланишни тавсия этмаймиз, чунки газ печида ҳароратни назорат қилиш жуда қийин.
«Соғлом ҳаёт»