Чилонзорда ота фарзандининг 18 ёшга тўлгунига қадар алимент маблағини тўлаб берди
Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 11.12.2014 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Туйчиевдан ундирувчи Г.Амантаева фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш билан боғлиқ ижро хужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.
Қарздор А.Туйчиев томонидан 2014 йилдан бугунги кунга қадар алимент пуллари тўлиқ тўланиб келинган ва давлат ижрочиси Ф.Максудов томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида қарздор ота томонидан фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар алимент пуллари яъни 104 млн. 507 минг сўм олдиндан ундирувчи Г.Амантаевага тўлиқ ундирилиб берилиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро хужжати тамомланди.