Қўшни Тожикистонда ҳам “номаълум вирус” тарқалмоқда. Ҳукумат буни мавсумий грипп деб атади
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ўзининг шаҳар ва туманлардаги бўлинмаларига таълим бошқармалари билан алоқада бўлиб туришни ва мавсумий касалликлар бўйича вазиятни назорат остига олишни топширди. Мактаб ўқувчилари орасида мавсумий грипп билан касалланиш ўсган тақдрида, вазирлик карантин эълон қилади. Бу ҳақда Асиа Плус хабар бермоқда.
ССВ вакили Наврўз Жафаров маълум қилишича, шу ҳафта охирида вазирлик инспектори ўқув муассасаларида грипп билан касалланиш бўйича статистикани тақдим этади, шундан кейин профилактика чоралари кўрилади.
Баъзи фуқаролар айни пайтда тарқалган грипп симптомлари коронавирусникига ўхшаш эканини, беморлар уни жуда оғир ўтказаётганини айтмоқда. Бироқ ССВ коронавирус ҳозирча қайд этилмаганини, бу фақат мавсумий грипп эканини таъкидлади.
Маълумот учун, Тожикистонда коронавирус 9 ойдан ортиқ вақт давомида қайд этилмаган. Бироқ декабрь ойи бошида Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшни мамлакатларда CОВИД-19 касаллигини юқтирганлар сони ортгани сабабли чегаралар ва аэропортларда назоратни кучайтиришни буюрган эди