Байрам оқшомида Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди
Кеча, 31 декабрь куни соат 21:00 ларда Янгиҳаёт туманининг “Олчазор” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг 12 чи қавати, балкон қисмида (5 кв.метр жой) ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Воқеа жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари етиб келишди ва ёнғин зудлик билан бартараф этилди. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан вазият назоратга олинган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ҳозирда маълум эмас.