Савдо дўконидан 20.000.000 сўм пулларни «ухлатган» шахс қўлга тушди
А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 декабрь кунидан 17 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Учариқ маҳалла ҳудудида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўкони кассасида бўлган 20.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.А. ва Р.Т.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.