Қўлни кесиб олганда қон кетишини қандай тўхтатиш мумкин?
Максим Зохиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
-Агар у кичик бўлса, қонни қуйидагича тўхтатиш мумкин:
жароҳат тахминан 3 дақиқа давомида пахта ёки тоза мато билан қисилади. Шу билан бирга, улар тоза бўлиши керак.Қон тўхтагандан сўнг ярани ёд ёки водород перекис билан даволаш керак, сўнгра устига тиббий тасма ёпиштириш лозим.
-Қўл чуқур кесилган бўлса, қон кетишини қандай тўхтатиш керак?
Аввало, қўлни вертикал равишда ушлаб туриш керак, шунда қон тезроқ тўхтайди.Шунингдек, кесилган жойга бандаж ёки рўмолчани маҳкам босилади ва қон тўхтагунча кутилади. Қон оқиши секинлашганда иложи бўлса, жароҳатни даволаш ва уни маҳкам боғлаш лозим. Агар қон кетиш 15 дақиқадан кўп давом этса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш тавсия этилади.
«Соғлом ҳаёт»