«Ўзгидромет» Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди
2023 йил 2 – 4 январ кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи бор. Бу ҳақда «Ўзгидромет» огоҳлантиради.
«Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, ҳамда дам олувчилар ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.