Тошкентдаги 16 та ОТМда ўқиш 09:30 дан бошланади
11 январдан Тошкентдаги метро бекатларига яқин жойлашган 16 та олий таълим муассасасининг иш графиги 9:30 га ўзгаради. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори қабул қилинган.
Қайд этилишича, бу ўзгариш тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини мақбуллаштириш билан боғлиқ. Тегишли таълим муассасаларида иш графиги мақбуллаштирилгандан сўнг тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.
Қуйидаги олий таълим муассасаларида дарслар 9:30 дан бошланади:
– Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети;
– Cингапур менежментни ривожлантириш институти;
– Пучон университети;
– ТМС институти;
–Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
– Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали;
– Ўзбекистон давлат консерваторияси;
– Вебстер университети;
– Тошкент кимё-технология институти;
– Тошкент фармацевтика институти;
– Тошкент давлат юридик университети;
– Тошкент молия институти;
– Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
– Тошкент давлат техника университети;
– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
– Янги Ўзбекистон университети.