"Пахтакор" ўз таркибини легионер футболчи билан кучайтирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Гиорги Папава "Пахтакор"га кўчиб ўтди. Грузиялик ярим ҳимоячи энди тошкентликлар шарафини ҳимоя қилади. Фаолияти давомида Грузиянинг "Динамо" Тбилиси ва "Дила", Кипрнинг "Неа Саламис" ва юртимизда АГМК клубларида ўйнаган Папава юқори лигаларда 242 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол муаллифига айланган. Еврокубокларда 19 учрашувда 1 тўп киритган. "Динамо" Тбилиси билан жамоа сардори сифатида 4 карра Грузия чемпиони бўлган. Ўтган мавсумни АГМК таркибида ўтказган. "Пахтакор" матбуот хизмати