Энг пухта смартфонлар аниқланди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
JerryRigEverything ники остида танилган блогер Зак Нелсон ўз синовлари асосида энг чидамли смартфонларни аниқлади. Махсус роликни ўзининг YouTube-каналида жойлаштирди. Смартфонларнинг таъмирга яроқлилиги ва пухталигини ўрганишга ихтисослашган муаллифнинг айтишича, AGM H5 — корпуси энг пишиқ смартфон. Нелсон ўз тести давомида бу қурилмани қўлидаги воситалар ёрдамида синдира олмади. AGM H5 Энг мўрт корпусли смартфон — осонгина иккига бўлинган Asus ROG Phone 6 Pro бўлди. Asus ROG Phone 6 Pro Энг таъмирбоп смартфон сифатида блогер Google Pixel 7 Pro ни ажратиб кўрсатди. Бу қурилманинг ички қисмига кириш осон, дисплейи ечилса кифоя. Google Pixel 7 Pro Шунингдек, мутахассис орт қопқоғи тез очилувчи iPhone 14ни таъмирлаш осон қурилма, деди. iPhone 14 Энг мураккаб тузилишли қурилмалар — Samsung Galaxy Z Fold 4 ҳамда Galaxy Z Flip 4. Буклама смартфонларни таъмирлаш пайти синдириб қўйиш эҳтимоли катта, қолаверса эҳтиёт қисмлари қиммат. Samsung қурилмаларининг ташқи дисплейлари 500 доллар туради. Samsung Galaxy Z Fold 4 Конструкция томонлама энг инновацион қурилма сифатида блогер мураккаб ёруғлик индикацияси тизимига эга Nothing Phone 1 ни тилга олди. Nothing Phone 1 Ички компонентлари мантиқан энг тўғри жойлашган қурилма эса — Google Pixel 7 Pro.