Криштиану Роналду: Европадаги фаолиятим якунланди. У ерда барча совринни қўлга киритиб бўлдим — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Криштиану Роналду «Ан-Насср» тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди. Португалиялик футболчи 3 январь куни Саудия клуби билан трансфер масаласини якунлаш бўйича Ар-Риёдга ташриф буюрди. 37 ёшли футболчи тиббий кўрик вақтидаги расмини ижтимоий тармоққа жойлади. Скрин: Instagram / Роналду Шунингдек, ҳужумчи тақдимот маросимида ҳам иштирок этди: «Европадаги фаолиятим якунланди. Мен у ерда барча совринни қўлга киритдим, гранд жамоаларда тўп сурдим. Энди Осиёда мени янги чақириқ кутиб турибди. ‘Ан-Насср’ менга ушбу имкониятни тақдим этганидан хурсандман. Мен бахтлиман ва бундан фахрланаман», — дейди Роналду.