Жанубий Африка, Хитой ва Россия Жанубий Африканинг шарқий қирғоқларида қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказади
Жанубий Африка Республикаси, Россия ва Хитой февраль ойида Жанубий Африканинг шарқий қирғоқлари яқинида Ҳинд океанида ўн кунлик ҳарбий-денгиз машқларини ўтказади, деб хабар беради Жанубий Африканинг Defence Web интернет портали сешанба куни Жанубий Африка миллий мудофаа кучларига таяниб.
Нашрнинг таъкидлашича, машғулотлар Жанубий Африканинг қирғоқ бўйидаги КваЗулу-Натал провинцияси яқинида 17-24 февраль кунлари бўлиб ўтади.