Шаҳзода Гарри Афғонистонда 25 нафар инсонни ўлдирганини тан олди
Британия шаҳзодаси Гарри Афғонистондаги ҳарбий хизмати давомида 25 нафар инсонни ўлдирганини тан олди. Унинг “Spare” хотиралар китоби чиқиши 10 январга режалаштирилган.
“Мен нечта душман жангчиларини ўлдирганимни аниқ сонини айта оламан. 25 нафар. Мен бундан ҳузурланмаганман, бироқ уялмаганман ҳам”, – дея китобдан парча келтирилади.
Британия шаҳзодаси Афғонистонда икки муддат – жами 10 йил ҳарбий хизмат ўтаган.