Қўқонлик ота алиментни олдиндан тўлиқ тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 07.01.2013 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор Б.Ж.дан ундирувчи И.Д. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги иджро ҳужжати бўйича бюронгинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.
Қарздор Б.Ж. оталик бурчини, вояга етмаган фарзандининг моддий таъминотини ўйлаб, 06.01.2022 йил куни ундирувчи И.Д.га олдиндан 5 йиллик алимент тўлови учун ундирувчининг номига “Алоқабанк”да очилган пластик картасига 53 млн. сўм тўловни амалга ошириб, шунингдек, қарздор фарзандининг келажаги учун 1 хонали уй хисобидан 10.000 АҚШ долларини ундирувчига нақд шаклда тўлади.
Бюро томонидан умумий жами 15.000 АҚШ доллари ундирувчига ундириб берилди ундирувчи Бюронинг Қўқон шаҳар бўлимига вояга етмаган фарзандига 18 ёшгача бериладиган барча пулларни қарздор Б.Ж.дан тўлиқ олганлигии ҳақида ариза билан мурожаат қилди ва ижро иши амалда тамомланди.