Номаҳрам аёлга имом бўлиб намоз ўқиса бўладими? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
CАВОЛ: Мен келинойим билан бирга намоз ўқидим, намозим қабул бўладими? Ўзи номаҳрам билан намоз ўқиса бўладими? ЖАВОБ: Эркак киши уйда номаҳрам аёлларга имом бўлиб бирга намоз ўқиши макруҳ бўлади. Агар у аёл билан бирга имомнинг маҳрамлари бўлса ёки унга иқтидо қилганларнинг ичида эркак киши бўлса, макруҳликдан чиқади (“Ал-Мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий" китоби). Валлоҳу аълам! Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази