Бугун тонгда Ғиждувонда савдо мажмуаси ёниб кетди
Бугун, 7 январь куни соат 05:20 да Бухоро вилояти Ғиждивон тумани “Дегрезон” МФЙ Дегрезон кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:45 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 07:50 да тўлиқ бартараф этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра савдо мажмуасининг тахминан 250 кв.м. майдонда ички қисми ва маҳсулотлари ёнган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайт этилмади. Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.