Бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинди
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилди.
Қўмита унинг натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.
2023 йил 5 январь ҳолатига
– суякли мол гўшти (1 кг) 49 500 – 80 000 сўм;
– қўй гўшти (1 кг) 54 000 – 91 000 сўм;
– картошка (1 кг) 3 300 – 6000 сўм;
– пиёз (1 кг) 3 000 – 6 000 сўм;
– сабзи (1 кг) 2 000 – 5 000 сўм;
– тухум (10 дона) 11 000 – 18 000 сўм;
– гуруч (1 кг) 6 000 – 27 000 сўм;
– ўсимлик ёғи (1 л) 16 000 – 30 000 сўм;
– шакар (1 кг) 11 000 – 14 000 сўм.
Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.