АҚШдаги мактабида юз берган отишмада бир киши яраланди
Жума куни Виржиния штатидаги бошланғич мактабда содир бўлган отишмада бир катта ёшли киши яраланди.Бу ҳақда ABC телеканали полиция баёнотига таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, жабрланувчи шифохонага етказилган. Унинг соғлиғига етказилган зарарнинг оғирлиги аниқланмоқда. Отишма пайтида талабалардан ҳеч бири жабрланмаган. Жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган.