Ангренда фуқарога 24 млн. сўмга яқин иш ҳақи ундириб берилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида фукаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 12.12.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор "Кўмир таьминот" МЧЖдан ундирувчи О.Мираюбова фойдасига жами 23.845,7 минг сўм иш ҳақи ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд эди. Бўлим давлат ижрочилари олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхонадан ундирувчи ходим фойдасига 23.845,7 минг сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилиб фуқаронинг пластик картасига ўтказиб берилди.