Кремль Арманистоннинг КХШТ машғулотларидан бош тортганига изоҳ берди
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Москва мамлакатда жорий йилда КХШТ машғулотларини ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслигини эълон қилган Ереваннинг позициясига ойдинлик киритишини айтди.
«Ҳар қандай ҳолатда ҳам Арманистон бизнинг яқин иттифоқчимиз, биз мулоқотни давом эттирамиз, жумладан, ҳозир жуда қийин бўлган масалалар», – деди Песков.
У қайси масалалар «жуда мураккаб» эканлигига аниқлик киритмади ва Тоғли Қорабоғ ва Ереваннинг Россия тинчликпарвар кучларига қарши даъволарини тилга олмади.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян баёнотидан сўнг КХШТ штаб-квартираси ташкилотга аъзо бўлган бошқа давлатлар ҳудудида ҳам машғулотлар ўтказиш имконияти бўйича «таклифлар ишлаб чиқилаётганини» маълум қилди.
ТАСС