Бразилиядаги намойишларда минглар одамлар ҳибсга олинди
Охирги икки кун ичида Бразилияда тартибсизликлар чоғида жами 1,5 мингга яқин одам ҳибсга олинди. Бу ҳақда “CNN Brasil” хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-патруль хизмати ходимлари тартибсизликларда қатнашган 40 та автобусни ушлаган, улардан бирида ўқотар қурол бўлган.
“Кеча воқеа жойида 209 нафар фуқаро ҳибсга олинган. Бу рақам ҳар доим янгиланмоқда. Умумий 1,5 мингга яқин одам қўлга олинди”, дейди Адлия ва жамоат хавфсизлиги вазири Флавио Дино.
Вазирга кўра, тартибсизликларда иштирок этган ёки уларни молиялаштирган шахсларни аниқлаш давом этмоқда. Уларнинг барчаси яқин кунларда судга топширилади.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг собиқ Президенти Жаир Болсонарунинг юзлаб тарафдорлари намойишларга чиқиб, пойтахтдаги Олий суд, вазирликлар ва Конгресс биноларига бостириб кирди.