Тошкентда 5 кун давомида аҳолига бепул ош тарқатилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Айни кунларда Ўзбекистон, жумладан, Тошкент шаҳрида кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида 12—16 январь кунлари аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди. Қайд этилишича, ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, ободонлаштириш бошқармаси ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкин. Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Юқорида ош тарқатиш манзилларининг кунлик рўйхати билан танишиш мумкин.