Алимент тўловидан қочганлар ушланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 10 январь куни ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, алимент тўлашдан бўйин товлаб яшириниб юрган, Бюронинг Қибрай туман бўлими томонидан қидирувга берилган Гафуров Турсунбой ва Нурпулатов Жамолиддинларни яширинган жойлари аниқланиб тезкор тадбир давомида ушланди. Фарзанд таъминоти масъулиятидан қочиб юрган бу икки фуқароларга нисбатан ҳуқуқий чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.