АПЛ 20-тур. "Юнайтед" камбэк эвазига "Сити"ни мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
АПЛ 20-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашуви якунига етди. Мазкур беллашувда "қизил иблислар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Дастлаб, 60-дақиқада Грилиш ҳисобни очди. 78-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Фернандеш мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб, Рэшфорд манкуниаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Очколари сонини 38 тага етказиб олган МЮ АПЛ турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. 39 очкоси бор Гвардиола шогирдлари эса 2-поғонани банд этиб турибди. Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 2:1 Голлар: 0:1 – 60 Грилиш, 1:1 – 78 Бруну Фернандеш, 2:1 – 82 Рэшфорд. "Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Шоу, Маласиа (Мартинес, 90), Эриксен (Гарначо, 72), Каземиро (Мактомини, 90), Фред, Бруну Фернандеш, Марсьяль (Антони, 46), Рэшфорд (Магуайр, 90). "Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Аке, Аканджи, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден (Грилиш, 57), Марез, Холанд. Огоҳлантириш: Эриксен (64), Фред (88), Каземиро (89).